Балиқчида 900 гр нашани қарийб 2 млн сўмга сотаётган шахс қўлга олинди

Aндижон вилояти Балиқчи туманида 1 800 000 сўм пуллар эвазига 912 грамм наша гиёҳвандлик моддасини сотаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий гвардия хабар қилди.

Хабарга кўра, «Қорадори—2020» тадбирларининг 2-босқичи давомида Aндижон вилояти Балиқчи туманида Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбир давомида Балиқчи туман Чинобод шаҳри «Сарнавул» МФЙда яшовчи фуқаро М.Х. Беруний кўчасида Ш.Х.га 1 800 000 сўм пуллар эвазига 912 грамм наша гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида қўлга олинган.

Ҳозирда Балиқчи туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Марҳамат тумани ҳудудида 4 минг долларга гашиш гиёҳвандлик моддасини сотаётган шахс ушлангани ҳамда Фарғонада уйида 22 туп каннабис етиштириб келаётган шахс аниқлангани ҳақда хабар берилганди.

Янгиликлар