Бухорода ИИБга қарашли секторлардаги ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилди

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда вилоятнинг 3-сектор аъзоларидан иборат ишчи гуруҳлари билан 26 август, чоршанба куни вилоят Ички ишлар бошқармасида йўриқнома ўтказилиб, жойларга юборилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати

Унда қуйидаги мақсадлар белгиланиб олинган:

  • Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғига горизонтал тартибда бириктирилган Ғиждувон ҳамда Шофиркон туманлари, шунингдек, вертикал бошқарув асосида вилоятнинг туман (шаҳар) 3-секторлари таркибига кирувчи ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасидаги топшириқларнинг бажарилишини таъминлаш;
  • «Саховат ва кўмак»ҳаракати, маҳаллаларда кам таъминланган, ижтимоий кўмакка муҳтож ва «темир дафтар»га киритилган аҳоли, хотин-қизлар ҳамда ёшлар билан ишлаш;
  • жойларда оилавий тадбиркорлик, шу жумладан, ҳунармандчиликни ривожлантириш, пандемия даврида фаолияти тўхтаган ёки тугатилган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини тиклаш, инвестиция ва экспорт прогнозларининг бажарилиши, янги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектлари фаолиятини йўлга қўйиш орқали иш ўринларини яратиб, ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш;
  • асосий майдонлар, боғ ва токзорлар қатор ораларига экилган экинлардан кутилаётган ҳосилдорлик, самарасиз боғ ва токзорларни янгилаш, аҳоли томорқа ерларидан унумли фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳажмини кўпайтириш;
  • чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик соҳаларига берилаётган эътибор ва имкониятларнинг қай даражада ташкил этилганлиги, уларнинг ҳажмини кўпайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар;
  • пандемия даврида бозорлар, савдо мажмуаларида нарх-наволарнинг барқарорлиги, озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар захирасининг яратилганлиги;
  • тадбиркорлик субъектлари, ишлаб чиқариш корхоналарида мавжуд муаммоларини ўз вақтида ўрганиб ҳал қилиш, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, шахсий ҳамда сайёр қабулларда келиб тушган мурожаатларнинг ҳал этилганлиги;
  • маҳалларда яшовчи аҳолининг турмуш тарзи, коммунал соҳалар, хусусан, электр энергияси, табиий газ, тоза ичимлик суви, ободончилик ишларининг аҳволини ўрганиб, амалий ёрдам бериш.

Аввалроқ Бухорода Миллий гвардия томонидан оилавий шароити оғир фуқароларга қорамол тарқатилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар