Когонда 2 млн сўмдан ортиқ уй-рўзғор буюмларини ўғирлаган шахс қўлга олинди

Бухоро вилояти Когон туманида 2 170 000 сўмлик уй-рўзғор буюмларини ўғирлаган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ aхборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, тумандаги «Сараён» МФЙ Ўрмонзор қишлоғида яшовчи М.Э.нинг яшаш хонадонига 15 август кунидан 21 август кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яширин равишда кириб, жами баҳоси 2 170 000 сўмлик уй-рўзғор буюмларини ўғирлаб кетган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни шу қишлоқда яшовчи 1969 йилда туғилган Б.П. содир этганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Эслатиб ўтамиз, Қоракўлда фуқароларнинг қорамолларини сотиб, салкам 490 миллион сўм пулини «ухлатган» шахс ушлангани ҳамда Фарғонада қиймати 2 миллион сўмга яқин темир бўлакларини ўғирлаган шахс қўлга олингани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар