Қоракўлда фуқароларнинг қорамолларини сотиб, салкам 490 млн сўм пулини «ухлатган» шахс ушланди (видео)

Бухоро вилояти Қоракўл туманида одамларнинг қорамолларини сотиб, 489 миллион 25 000 сўм пулини «ухлатган» фуқаро ушланди. Бу ҳақида «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.

Хабар берилишича, Қоракўл туманида яшовчи бир неча фуқародан аризалар келиб тушган. Уларга кўра, Туманнинг «Дарғабоғи» маҳалласида яшовчи М.С.нинг фуқаролардан қорамол олиб эгаларига пулларни бермай келгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилган. Фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддасига асосан жиноят иши қўзғатилган.

Маълумотларга кўра, фуқаро барча қорамолларни сотиб, пулларни ўз эҳтиёжига сотиб юборган. Жабрланувчиларга жами 489 миллион 25 000 сўм миқдорда моддий зарар етказган.

Аввалроқ Бухорода Миллий гвардия томонидан оилавий шароити оғир фуқароларга қорамол тарқатилгани ҳақида хабар берилганди.

Ундан ташқари, Қувасойда дала майдонида қаровсиз қолдирилган қорамолни ўғирлаганларга жиноят иши қўзғатилган.Шунингдек, Андижонда бир бош қорамол ўғирлаган шахслар уни 7 миллион сўмга сотаётган вақтида қўлга олингани, Фарғонада икки бош қорамолни ўғирлаган шахс ушлангани ҳамда Қозоғистондан ноқонуний равишда 190 бош қўй-қўзи олиб ўтган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар