Самарқанд ва Жиззахда 2 та уран кони топилди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида ҳамда Жиззах вилояти Арнасой туманида 2 та уран кони топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 27 август куни геология соҳасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги бўйича тақдимот билан танишганда маълум қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Тақдимотда йил бошидан буён 150 та янги кон давлат балансига олингани ва олтин, кумуш, уран, мис, молибден ресурлари ва захиралари кўпайгани таъкидланган. Шу ўринда Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ҳамда Жиззах вилояти Арнасой туманида 2 та уран кони аниқлангани маълум қилинган.

Шунингдек, тақдимот сўнгида фойдаланишга берилган ер қаъри участкаларини ўзлаштириш самарадорлигини ошириш, илмий-тадқиқотларни ривожлантириш юзасидан кўрсатмалар берилган. Мутасаддиларга белгиланган чора-тадбирлар бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Аввалроқ Бухоро ва Навоий вилоятларида 3 та олтин кони топилгани хабар қилинган эди. Ўзбекистонда 2020 йил бошидан бери 150 та янги кон давлат балансига олингани маълум бўлганди.

Янгиликлар