Самарқанддаги Олимпия захиралари тайёрлаш мажмуаси тақсимлаш марказида 169 нафар тиббиёт ходимига 256,6 млн сўм тўланди

Самарқанддаги Олимпия захиралари тайёрлаш тайёрлаш маркази биносида ташкил этилган ташхислаш ва саралаш марказида 169 нафар тиббиёт ходимларига шу кунгача 256,6 миллион сўм (6 фоизлик) тўловлар амалга оширилган. Бу ҳақда «Tez news» мухбири хабар бермоқда.

Ушбу маблағлар пандемия даврида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш учун жалб этилган тиббиёт ходимларини моддий ва маънавий рағбатлантириш мақсадида тўланган.

Жумладан, 53 нафар врачга 111,4 миллион сўм, 58 нафар ҳамширага 80,5 миллион сўм, кичик тиббий ходимларга 64,2 миллион сўм ва 1 нафар бошқа ходимга 356,6 минг сўм тўлов амалга оширилган.

Шунингдек, 14 нафар тиббиёт ходимига махсус тўловлар амалга оширилган. Хусусан, 5 нафар врачга 25 миллион сўмдан, 5 нафар ҳамширага 15 миллион сўмдан, 3 нафар кичик тиббий ходимга 10 миллион сўмдан ва 1 нафар бошқа ходимга (электрик) 5 миллон сўм рағбатлантириш берилган.

Қайд этилишича, 1080 ўринли ташхислаш ва саралаш марказининг барча койкаларига тўлиқ кислород консуллари ўрнатилган. Шунингдек, марказда оғир беморлар учун алоҳида 100 ўринли реанимация бўлими ташкил этилиб, тиббий фаолият олиб бориш учун 50 нафар врач, 100 нафар ҳамшира, 110 нафар бошқа ёрдамчи ходимлар бириктирилган.

Эслатиб ўтамиз, 8 август куни Самарқанд ҳокими Эркин Турдимов Олимпия захираларини тайёрлаш мажмуасида тақсимлаш маркази ташкил этилганини маълум қилганди.

Янгиликлар