Янгиқўрғонда ўқитувчини тунаган 4 нафар шахс қўлга олинди

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида ўқитувчини тунаган 4 нафар шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, 25 сентябрь куни Янгиқўрғон тумандаги мактаблардан бирида ўқитувчи бўлиб ишловчи фуқаро ариза билан мурожаат қилган. Мурожаатда айтилишича, 25 сентябрь куни соат 01:00 ларда Янгиқўрғон тумани «Қандиён» МФЙда «Nexia-3» автомашинасини ҳайдаб кетаётганда, тўрт нафар номаълум шахс «Самара» машинасида фуқарони автомобилини қувиб ўтиб тўхатиб, уни автомашинадан туширган. Унга хаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, нархи 1 000 000 сўмлик «Red Mi» русумли телефони ва 1 000 000 сўм пулларини талончилик йўли билан олган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда туман Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан тезкор қидирув ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилган. Натижада, ушбу жиноятни Янгиқўрғон тумнида яшовчи 4 нафар йигитлар содир этганлиги аниқланан.

Уларга тегишли бўлган «Самара» русумли автомашина вақтинча ушлаб туриш учун туман Ички ишлар бошқармаси биносига қўйилган. Гумон қилинувчилардан 180 000 сўм пул, «Red Mi» русумли уяли алоқа телефон аппарати ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича туман Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси (Талончилик) 2-қисми «а, в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Учкўприкда қишлоқдошининг салкам 2,5 млн сўмлик телефонини тортиб олган шахс қўлга олингани, Ўзбекистон туманида салкам 3 млн сўмлик телефон ва 100 минг сўмдан зиёд пул ўғирлаган шахс ушлангани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар