Самарқанд шаҳар cанитария-эпидемологик осойишталик маркази бош врачи вафот этди

Самарқанд шаҳар санитария-эпидемологик осойишталик маркази бош врачи 49 ёшида Пирмуҳаммад Эшназарович Маҳмудов 27 октябрь куни вафот этди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Пирмуҳаммад Маҳмудов 1971 йилда Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида туғилган бўлиб, 1994 йилда Тошкент тиббиёт институтини тамомлаган.

2004 йилдан бошлаб Самарқанд шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги марказида врач-эпидемиолог, бош врач ўринбосари, 2018 йилдан бошлаб бош шифокор вазифасида ишлаб келган.

«Самарқанд шаҳар ҳокимлиги марҳумнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради», дейилади ҳокимлик хабарида.

Маълумот учун, жаноза намози 27 октябрь куни соат 15:00 да Қўшробот тумани Тоз қишлоғида бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти Каттақўрғон туман прокурори Хўжаев Ойбек, Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби Нуриддинхон Исломов, Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ҳокими Аъзамхон Баҳромов, Самарқанд шаҳар 1-сонли туғруқ мажмуаси бош врачи, Олтинкўл тумани ҳокими Назиржон Ўринбоев вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар