Қибрайда 150 нафар фуқаро оиласи билан яраштирилди

Мажбурий ижро бюроси Қибрай туман бўлими томонидан туманда 150 нафар фуқароларнинг оилалари яраштирилишига эришилди. Бу ҳақда бюро матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Мажбурий ижро бюроси Қибрай туман бўлими матбуот хизмати

Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2014 йил 7 июлдаги ижро варақасига асосан қарздор Д.Маҳмудовдан ва ундирувчи А.Маҳмудова, шунингдек, қарздор С.Абдураҳмоновдан ҳамда У.Абдураҳмоновалар ўзаро ярашганлиги сабабли ижро ҳужжати «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонуннинг 40-моддаси 1-қисмига асосан тамомланган.

Ҳозирда қарздорларнинг алимент тўловларини ўз вақтида тўламаслиги сабаблари таҳлил этилиб, қарздорликни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, маҳаллаларда фаоллар, комиссиялар билан бирга оилаларни яраштириш орқали ижро иши юритишни тамомлашга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Аввалроқ Жалақудуқда «Маҳалла ажримга қарши» мавзусида бўлиб ўтган қабулда 18 та оила яраштирилгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар