Жалақудуқда «Маҳалла ажримга қарши» мавзусида бўлиб ўтган қабулда 18 та оила яраштирилди

Андижон вилояти Жалақудуқ туманида 28 октябрь, чоршанба куни оилавий ажримларни олдини олиш, ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни яраштириш ҳамда низоли оилалар билан манзилли ишлаш мақсадида «Маҳалла ажримга қарши» мавзусида муҳокама йиғилиши ва сайёр қабул ўтказилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Жалақудуқ туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, тадбирда туман ҳокими Хикматилло Латипов, сектор раҳбарлари, вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Андижон вилояти вакиллиги, бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари, вилоят сартарошлар ассоциацияси раиси, сервис хизмат кўрсатиш, касб-хунарга йўналтириш бўйича мутахассиси, туман ИИБ хотин-қизлар билан ишлаш бўйича катта инспектори ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этган.

Фото: Жалақудуқ туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, тадбирга 20 та ажрим ёқасига келиб қолган оилалар таклиф этилган бўлиб, ҳар бир оиланинг муаммолари, ажрим ёқасига олиб келган сабаблари бирма-бир тингланиб, тушунтириш ишлари олиб борилган. Тушунтириш ишлари натижасида 18 нафар оила яраштирилган. Шунингдек, 2 нафар оилага ўзаро келишиб олишлари учун муҳлат белгиланган.

Фото: Жалақудуқ туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Жалақудуқ туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Бундан аввал Самарқандда сўнгги 12 кунда 4300 дан ортиқ оила муаммолари ўрганилгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Мирзаободда сўнгги 9 ойда 70 га яқин ҳамда Бухорода ажрашган ва ажрашиш ёқасида бўлган салкам 17 минг оила яраштирилгани маълум қилинганди .

Янгиликлар