«Ватанпарвар» ташкилоти Мудофаа вазирлиги тизимига ўтказилади

Мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти 210 та ҳудудий бўлинмаси билан биргаликда Мудофаа вазирлиги тизимига ўтказилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 27 январь куни ёшларни иш билан таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этишга бағишланган йиғилишда маълум қилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz».

Фото: Сангзор тумани матбот хизмати

Хабарда айтилишича, давлат раҳбари икки ҳафта ичида тегишли қарор лойиҳасини тайёрлашга кўрсатма берган. Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев йиғилишда ёшларнинг ватанпарварлик туйғуларини тарбиялаш ва уларга касб-ҳунар ўргатиш вазифаларини бажармаётганлигини таъкидлаган.

Маълумот ўнида, «Ватанпарвар» жамоат ташкилотининг асосий фаолияти ёшлар ва фуқароларни маънавий-ахлоқий ва ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси билан шуғулланиш, уларда ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат туйғуларини шакллантиришдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев раислигида 27 январь куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган. Йиғилишда шу пайтгача ишсиз аҳоли ва бўш иш ўринлари ўзаро уйғунликда кўриб чиқилмагани танқид қилинган.

Янгиликлар