Қоракўл тумани ҳокими «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланди

Бухоро вилояти Қоракўл тумани ҳокими Саломов Шерали Ҳусенович «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланди. Бу ҳақда туман ҳокимлги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Қоракўл туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев мамлакат иқтисодий қудратини юксалтириш, барча соҳаларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати ва ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун Бухоро вилояти Қоракўл тумани ҳокими Саломов Шерали Ҳусеновични «Содиқ хизматлари учун» медали билан мукофотлади.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва ОАВ вакилларини мукофотлагани хабар қилинган эди. Шунингдек, Самарқандда давлат мукофоти билан тақдирланганлар рўйхати маълум қилинган эди.

Янгиликлар