Aндижонда 60 та хонадондан иборат «Ёшлар уйлари» фойдаланишга топширилади

Aндижонда 60 та хонадондан иборат «Ёшлар уйлари» яқин кунларда фойдаланишга топширилиши маълум қилинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати «Tez News»га хабар қилди.

Фото: Aндижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, Шавкат Мирзиёев 2019 йил 16—17 май кунлари Aндижон вилоятига қилган ташрифи давомида ёш оилалар учун шаҳар марказидан ер майдони ажратиш ва 60 та хонадондан иборат замонавий «Ёшлар уйлари» қад ростлаши тўғрисида кўрсатма берган.

Фото: Aндижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, айни дамда мазкур бино фойдаланишга топширишга деярли тайёр. Хабарда айтилишича, Марказий кенгаш раиси ўринбосари Музаффар Aкрамов ҳудуддаги мутассадди раҳбарлар билан қурилиш ва пардозлаш жараёнлари билан танишган.

Фото: Aндижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Булоқбошида ички ишлар ходимлари фуқарога 2 хонали уй қуриб бергани ва Aндижонда қиймати салкам 6 миллиард сўм бўлган бандлик бош бошқармасининг янги биноси фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, Хўжаободда йилига 3,5 миллион дона трикотаж маҳсулоти ишлаб чиқарадиган, 1000 та ишчи ўрнига эга корхона, Олтинкўлда қиймати 5 миллиард сўм бўлган янги текстиль ҳамда Андижонда 200 ўринли кўп тармоқли даволаш маркази иш бошлагани маълум қилинганди.

Янгиликлар