Наманганда 55 та ёш оилага «Ёшлар уйлари» берилади (фoтo)

Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раисининг ўринбосари Музаффар Aкрамов Наманган шаҳрида бунёд этилаётган кўп қаватли уйлар қурилиши билан танишди. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фoтo: Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси матбуот хизмати

Таъкидланишича, Наманган шаҳрининг Ислом Каримов кўчаси қурилиш майдонига айланган. Бу ерда 5 та 7 қаватли уй қурилмоқда. Мазкур турар жойлар туфайли 55 та ёш оила янги уйга кўчиб ўтади. Кейинги йилларда 60 та оилага шундай уйлар берилиши режалаштирилган.

Фото: Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси матбуот хизмати

Ёшлар иттифоқи томонидан ушбу уйларнинг 65 фоиз кредит пули бошланғич тўлов сифатида тўлаб берилади.

Маълумот ўрнида, Наманган вилоятида 2017—2020 йиллар давомида мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этган 106 та ёш оилага «Ёшлар уйлари» топширилди.

Фото: Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси матбуот хизмати

Фото: Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси матбуот хизмати

Aввалроқ Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси бошлиғига ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар