ДХХ Тошкент шаҳрида кокаин граммини 300—350 доллардан сотмоқчи бўлганларни қўлга олди (видео)

ДХХ ходимларининг Божхона қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида пойтахтда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Хусусан, тезкор тадбир давомида Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаролар Ишмухамедов, Тўлаганов, Тоиров ҳамда Исломбековлар ушланиб, улардан Ўзбекистонга халқаро почта жўнатмалари орқали контрабанда йўли билан олиб кирилган ва пойтахт ҳудудида сотилиши лозим бўлган 160 граммга яқин кокаин гиёхванд моддаси ашёвий далил сифатида олинган. Қўлга олинганлар кокаин моддасининг 1 граммини 300—350 АҚШ доллардан сотишни режалаштиришган.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида ўтказилган яна бир тезкор тадбир натижасида 1976 йил Сурхондарё вилоятида туғилган, айни пайтда Чилонзор туманида истиқомат қилувчи Абдушукур Турсунов тўхтатиб, текширилган. Натижада унинг ёнида 117 грамм опий ва 116 грамм гашиш моддалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлашитириб олинган.

Дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида у мазкур гиёҳванд моддаларни 1965 йил Сурхондарё вилоятида туғилган, Денов шаҳрида яшовчи Абдусамат Очиловдан олганлиги маълум бўлган. Сўнг у ҳам Тошкент шаҳрида процессуал тарзда ушланган ва унинг ёнидан 5 грамм опий моддаси олинган.

Аввалроқ Аввалроқ Самарқандда уйида 13 туп каннабис етиштирган, опий ва марихуана сақлаган шахс аниқлангани, Олтиариқда узум боғидан 13 туп каннабис топилган фуқаро қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар