Самарқандда қалбаки пул ишлаб чиқариб, муомалага киритиб келган 2 нафар эркак қўлга олинди

Самарқанд вилояти Ургут туманида қалбаки пул ишлаб чиқариб, муомалага киритиб келган 2 нафар эркак қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Таъкидланишича, Ургут туманида Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида Ургут тумани Қолдувойжар маҳалласида яшовчи Б.И. ўзининг яшаш уйининг хонасида ноқонуний равишда ўзига тегишли бўлган рангли принтери орқали 100 минг сўмлик купюрадаги қалбаки пулларни ишлаб чиқариб, муомалага киритиб келганлиги аниқланган.

Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, Б.И.нинг қариндоши Д.нинг яшаш уйи ҳам кўздан кечирилди. Ушбу шахс ҳам ўзиниг яшиш уйида жами 3 миллион 500 минг сўм миқдоридаги қалбаки пулларни сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашёлар холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинган.

Фото: Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ургут тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Данғара туман Давлат солиқ инспекцияси раҳбари салкам 270 миллиард сўмни қалбакилаштиргани аниқлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Учкўприкда 200 долларни қалбакилаштирган эркак қўлга олингани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар