Ўзбекистонда барча турдаги қурилиш чиқиндиларини такрорий фойдаланишга йўлантириш шарт этиб белгиланди

Ўзбекистонда барча турдаги қурилиш чиқиндилари такрорий фойдаланишга, утилизация қилишга, қайта ишлашга йўналтирилиши шарт этиб белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram каналида маълум қилинди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, бу Вазирлар Маҳкамасининг 28 январь куни қабул қилинган «Қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига киритилган. Қарорга асосан, қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Унга мувофиқ, барча турдаги қурилиш чиқиндилари такрорий фойдаланишга, утилизация қилишга, қайта ишлашга йўналтирилиши шарт. Қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш харажатлари лойиҳа-смета ҳужжатларида мажбурий тартибда назарда тутилади ҳамда қурилиш ишлари қийматига қўшилади.

Қурилиш чиқиндиларини вақтинча сақлаш уларнинг хавфлилик синфига кўра:

  • хавфсиз қурилиши чиқиндиларини вақтинча сақлаш жойларининг очиқ майдончаларида;
  • хавфли қурилиш чиқиндилари мажбурий тартибда контейнерлар, чиқинди қутилади ва чиқиндиларнинг фуқаролар соғлиғи ҳамда атроф-муҳитга зарарли таъсиридан муҳофаза қилишни таъминловчи бошқа идишларда амалга оширилади.

Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Мавзуга доир: Самарқанд шаҳрида кунига қанча чиқинди чиқарилиши маълум бўлди

Аввлроқ Ўзбекистонда белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаганлик учун жарималар оширилиши ва Ўзбекистонда ўтган 11 ойда табиатга етказилган зарар миқдори ҳақида хабар берилган эди