Ўзбекистонда кўп қаватли уйлар олдидаги автураргоҳ учун қанча солиқ тўланиши маълум қилинди

АОКАда 29 ноябрь куни Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Шодиёр Аҳмедов иштирокида ўтказилган брифингда Ўзбекистонда кўп қаватли уйлар олдидаги автураргоҳ учун қанча солиқ тўланиши маълум қилинди.

Фото: Президенти aдминистрацияси ҳузуридаги aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Таъкидланишича, 2021 йилдан бошлаб, жисмоний шахсларнинг кўп қаватли уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари мол-мулк солиғи объектлари қаторига киритилди. Кадастр органи автомашина турар жойларининг кадастр қийматини белгилайди.

Шунингдек, автомашина турар жойлари учун худди жисмоний шахс турар уй-жойи учун тўланадиган мол-мулк солиғи ставкасида, яъни кадастр қийматидан 0,23 фоиз ставкада тўланади. Автомашина турар жойининг кадастр қиймати 11 миллион сўмни ташкил этади. Автомашина турар жойининг йиллик мол-мулк солиғи миқдори эса 11 миллион сўм х 0,23 фоиз = 25 300 сўмни ташкил қилади. Олдинги йилларда жисмоний шахслар ушбу нотурар жойлар учун юридик шахслар учун назарда тутилган ставкада (2 фоиз) мол-мулк солиғини тўлар эди. Яъни, 11 миллиондан 2 фоиз = 220 минг сўм (9 баравар кўп).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда фақатгина кўп қаватли уйларнинг ерости автотураргоҳига машина қўйган фуқаролар солиқ тўлаши ҳақида хабар берилган эди. Унга кўра, Тошкент шаҳрида тўхташ жойи учун кадастр ҳужжати тузилади ва кадастр қиймати аниқланади. Кўп қаватли уй билан узвий боғлиқ бўлган автотураргоҳ кўп қаватли уйларнинг ерости қаватларида жойлашган автотураргоҳларни ўз ичига олади, бу эса ўз навбатида кўчмас мулкнинг ягона объекти ҳисобланади. Ушбу амалиёт фақат ерости қаватида тўхташ жойларини қурган алоҳида биноларда амалга оширилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда 1 январдан кўп қаватли уйлар автотураргоҳига машина қўйган фуқаролар солиқ тўлаши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда 2021 йилдан мол-мулк солиғини ҳисоблаш тартиби ўзгариши хабар қилинган.

Янгиликлар