Наманганда 2 нафар бемор коронавирусдан соғайди

Наманган вилоятида 29 август куни коронавирусга чалинган 2 нафар бемор соғайди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, вилоятда айни пайтга қадар 905 кишида коронавирус аниқланган. Беморларнинг 858 нафари касалликдан соғайган, 5 киши вафот этган. Ҳозирда 42 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар асосида даво чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, 29 август куни Тошкент шаҳрида 178 нафар, Тошкент вилоятида 103 нафар, Бухоро вилоятида 10 нафар, Андижон вилоятида 4 нафар, Қашқадарё вилоятида 3 нафар, Қорақалпоғистонда 2 нафар, Фарғона вилоятида 1 нафар бемор соғайди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 29 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 41 067 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар коронавирус инфекциясига чалинган 38 250 нафар фуқаро соғайган. Ҳозирда 2510 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар