Aсакада октябрь ойида 1 млрд сўмдан ортиқ солиқ қарздорлиги ундирилди

Aндижон вилояти Мажбурий ижро бюроси Aсака туман бўлими иш юритувида бўлган солиқ қарзи ундиришга оид ижро ҳужжатлари бўйича октябрь ойининг 28 кунида жами 1 миллиард 100 минг сўм солиқ қарздорлиги ундирилиши таъминланди. Бу ҳақда МИБ Aндижон вилояти бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, Aсака туман давлат солиқ инспекциясининг қарорларига асосан қарздор Aсака туман тиббиёт бирлашмаси ҳисобидан туман давлат солиқ инспекцияси фойдасига жами 150 миллион 457 минг 337 сўм солиқ қарзи ундириш кўрсатилган. Шунингдек, туман 14-Ёрдамчи махсус мактаб-интернатининг эса жами 95 миллион 30 минг сўм солиқ қарзи кўрсатилган ижро ҳужжатлари келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжатлари бўйича давлат ижрочилари томонидан тегишли тартибда ижро ҳаракатлари амалга оширилиб, солиқ қарздорликлари ундирилиши таъминланган. Ҳозирда Бюронинг ҳудудий бўлимлари томонидан солиқ қарздорликларини ундириш билан боғлиқ ижро ҳаракатлари давом этмоқда.

Аввалроқ Андижонда 170 миллиард сўмдан зиёд кредит қарздорлиги тўлангани ва Марҳаматда 700 миллион сўмдан ортиқ солиқ қарздорлиги ундирилгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Қўрғонтепада юк машинаси хатлангандан сўнг 117 миллион сўм кредит қарзи тўлангани ва Самарқандда алимент тўламай келган эркакдан 45 миллион сўмдан ортиқ пул ундирилгани маълум қилинганди.

Янгиликлар