Бухорода «Арки олийда Амир Олимхон қабули» номли театрлаштирилган томоша ўтказилди

Бухоро вилоятидаги Арк қўрғонида «Арки олийда Амир Олимхон қабули» номли томоша намойиш этилди. Бу ҳақда, вилоят маданият бошқармаси «Tez News»га хабар қилди.

Фото: Тоҳир Истатов

Маълум қилинишича, вилоят хокимлиги бошчилигидаги қатор ҳамкор ташкилотлар ҳамда «Bukhara art turizm» сайёҳлик компанияси ҳамкорлигида Бухоро Аркида намойиш этилган адабий-бадиий, «Арки олийда Амир Олимхон қабули» деб номланган театрлаштирилган томоша ўтказилган.

Фото: Тоҳир Истатов

Шунингдек, мазкур томоша сценарийси, мусиқалари басталаниб, овоз ёзиш ишлари якунланган. Ўша давр ҳолатлари, кийиниш маданияти, яшаш тарзини табиийлик билан очиб берадиган 100 дан ортиқ тарихий либослар, 50 дан ортиқ декарация ва атрибутлар тайёрланган.

Фото: Тоҳир Истатов

Унда асосан барча даврларда Амирликнинг марказий ошёни, ҳозирда эса давлат назоратига олинган тарихий иншоот сифатида Аркда, бўлиб ўтган. Томошада Арки Олий қўрғонида турли давлат элчиларининг қабул жараёни, Бухоро Амирлигининг миллатлар ва элатлараро алоқаларининг ривожлангани, ўша давр дипломатик алоқаларини кўрсатиб бериш кўзланган.

Фото: Тоҳир Истатов

«Бу каби мадиний-кўнгилочар тадбирларни ўтказиб, уларни медиа майдонда ОАВ орқали кенг намойиш этишдан кўзланган мақсад қадимий шаҳарга ташриф буюрадиган меҳмонлар қизиқишини ошириш, миллатлараро туризм ривожланишига ҳисса қўшиш», — дейди давлат филармонияси Бухоро вилоят бўлинмаси директори, вилоят оммавий томошалар бош режиссёри Рауф Авезов.

«Tez News»

Фото: Тоҳир Истатов

Аввалроқ Бухорода инновацион туризм маркази иш бошлагани, Тошкентда модернизм ёдгорлигининг реконструкция лойиҳаси тақдимоти ўтказилгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар