ФВВ ходимлари Қамчиқ довонида ЙТҲга учраган юк машинаси ҳайдовчисини қутқариб қолди (видeo)

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари 29 октябрь куни Қамчиқ довонидаги йўл транспорт ҳодисаси оқибатини бартараф этди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, 29 октябрь куни Тошкент—Ўш халқаро автомобиль йўлининг 221-километрида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Унда «Isuzu» юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўлга чиқиб кетиши оқибатида ағдарилган.

Қайд этилишича, воқеа жойига «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ходимлари етиб бориб, оёғидан енгил жароҳати олган ҳайдовчининг касалхонага ётқизилишига ёрдам берган. Шундан сўнг ЙТҲ оқибатларини бартараф этган.

Айни пайтда юк машинасининг ҳайдовчиси касалхонада даволаняпти.

Аввалроқ Қамчиқда юк машинаси ва юк поезди иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар