Пахтаободда 14 та маҳалла аҳолисига 190 тоннадан ортиқ кўмир етказиб берилди

Андижон вилояти Пахтаобод туманида 28 октябрь, чоршанба куни 14 та маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисига 194 тонна кўмир етказиб берилди. Бу ҳақда тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарда айтилишича, Асака туманининг Ахтачи кўмир тақсимлаш омборидан 194 тонна 570 килограмм миқдорида кўмир ёқилғиси олиб келинган ва тумандаги 14 та МФЙ ўртасида тақсимланган. Мазкур иш туман ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда туман Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси томонидан аҳолининг кўмир ёқилғисига бўлган эҳтиёжини қоплаш мақсадида амалга оирилган.

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, ушбу келтирилган кўмирнинг бир тоннаси аҳолига 303 минг сўмдан тўғри келган

Аввалроқ Қўрғонтепада салкам 11 тонна кўмир ўғирлаган 3 нафар эркак қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.