«Боламнинг отаси унинг борлигини ҳатто эсламайди». Aёл оиласидан кўрган зўравонликлари ҳақида гапирди

Оилада мунтазам равишда зўравонликларга учраган, эри томонидан кўп бора калтакланган аёл ҳаёти ҳақида гапириб берди.

Фото: «iStock»

Унинг сўзларига кўра, бир ярим йил аввал эри аёлни фарзанди билан ташлаб кетган. Aёл доим молиявий, ҳам психологик, ҳам жисмоний зўравонликларга учраб келган. У нафақат эридан, балки қариндошларидан, айниқса, қайнонаси томонидан ҳам безориликларни бошидан кечирган. Aёлнинг айтишича, қайнанаси унинг турмушини бузишни хоҳлаган.

«Улар мендан нафратланади. Чунки мен калтаклашларига дош беролмадим ва баъзан милицияни ҳам чақирдим. Мен ҳали расмий равишда ажрашганим йўқ. Боламнинг отаси унинг борлигини ҳатто эсламайди. Бир неча маротаба у агар мен ҳаммадан кечирим сўрасам, ҳаммаси аввалгидай бўлишини айтиб менга таклиф берди. Мен эса буни рад этдим», — дейди у.

Aёл ўз устида ишлашни бошлаган. Ҳозирда бирор ким билан танишишдан, янги муносабатлар ўрнатишдан қўрқяпти. Сабаби унинг бир нафар фарзанди бор.

«Менинг собиқ эрим тўйдан олдин бошқача эди. Тўйдан кейин ҳаммаси ўзгарди ва мен уни ҳам, қариндошларини ҳам асл башарасини кўрдим», — дейди у.

Ҳаёт