Туркиялик машҳур ошпаз Отабек Умаровга совға учун миннатдорлик билдирди

Czn Burak тахаллуси билан танилган Туркиялик машхур ошпаз 28 декабрь куни Instagram story’сига Ўзбекистондан юборилган совғаларни қабул қилгани акс этган видео жойлаб, совғалар учун Отабек Умровга миннатдорлик билдирди.

Коллаж: «Tez News»

Истанбуллик 26 ёшли Бурак Оздемир ўзининг улкан таомлари билан дунёга машхур. Бутун дунё бўйлаб интернет фойдаланувчилари унинг таомларининг ҳажмига ва ушбу таомларнинг тайёрланиш жараёнига қойил қолади. Таом тайёрлаш вақтида у кўзларини камерадан узмайди ва фақат жилмайиб туради.

View this post on Instagram

A post shared by Burak Özdemir (@cznburak)

Бурак Оздемир ўсмирлигидан ишлашни бошлаган. У 13 ёшида оилавий ресторан бизнесига ёрдам беради. У ошпазликни танлагани бежиз эмас. Кейинчалик у Истанбулга кўчиб келади ва машхурликка эришади. Унинг ресторанига турли хил машхур шахслар келар эди.

View this post on Instagram

A post shared by Burak Özdemir (@cznburak)

Шундай қилиб, Бурак бир неча йилдан буён Instagram’да ўз саҳифасини юритади. 2013 йил 9 февраль куни илк постини жойлаган.

View this post on Instagram

A post shared by Burak Özdemir (@cznburak)

Ҳозирда унинг овқат тайёрлаш жараёни акс этган видеоси миллионлаб интернет фойдаланувчилари томонидан кўрилади. 2020 йилнинг декабрь ойида унинг Instagram саҳифасига 18 миллиондан ортиқ обуначи аъзо бўлган. У нафақат Туркияда, балки бутун дунёда машхур.

View this post on Instagram

A post shared by Burak Özdemir (@cznburak)

Шунингдек, Бурак 28 декабрь куни қўяган story’сида Отабек Умаров юборган совғани видеога олиб, унга совға учун раҳмат айтган.

Видеодан маълум бўлишича, унга «Uzbekistan» ёзувли ва мамлакат герби акс этган 2 та қутида совға юборилган. Биринчи қутида атлас мато остига мевалар жойланган, иккинчи қутида эса турли хил қуруқ мевалар, писта, бодом кабилар жойланган.