Самарқандда яна 8 кишида коронавирус аниқланди

Самарқанд вилоятида 30 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10 кишига ошиб, 1688 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Вилоятда айни пайтга қадар 1572 нафар бемор соғайган, 5 киши вафот этган. Ҳозирда 111 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда 30 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус қайд этилганлар сони 41 303 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар коронавирус инфекциясига чалинган 38 359 нафар фуқаро соғайган. Ҳозирда 2633 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Aввалроқ, Самарқандда 8 киши COVID-19 юқтириб олгани маълум қилинган эди.

Янгиликлар