Ўзбекистон бўйича сўнгги 9 ойда энг кўп туғилиш Самарқандда қайд этилди

Ўзбекистонда сўнгги 9 ойда 614 700 та тирик туғилиш ҳолати қайд этилиб, республика бўйича энг кўп туғилиш Самарқанд вилоятида кузатилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, мазкур давр мобайнида Самарқанд вилоятида 74 400 нафар туғилиш ҳолати аниқланган. Шунингдек, энг кам туғилиш ҳолати Сирдарё вилоятида 15 600 нафар қайд этилган.

Фото: Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати

Қўмита маълумоларига кўра, ўтган 9 ой мобайнида ФҲДЁ органларида қайд этилган тирик туғилиш сони бўйича Самарқанддан кейин Фарғона — 68 500 та, Қашқадарё — 65 400 та, Андижон — 59 600 та ва 55 10 та билан Наманган вилоятлари юқори ўринни эгаллаган.

Маълумот ўрнида, 1897 йилда Ўзбекистон ҳудудида аҳоли сони 3,9 миллион кишини ташкил этган бўлиб, бу ҳозирги Самарқанд вилояти аҳолиси (3,9 миллион киши) сонидан кам дегани.

Аввалро сўнгги 9 ойда Бухоро ҳамда Избосканда ўтган 9 ойда қанча туғилиш қайд этилгани маълум бўлганди.

Янгиликлар