Коронавирус вакцинаси билан кимларни эмлаш мумкин эмас? Мутахассис жавоб берди

АОКАда 30 ноябрь куни ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева COVID-19 вакцинаси билан кимларни эмлаш мумкин эмаслиги ҳақида айтиб ўтди.

Фото: «Tez News»

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси брифингда клиник синовларнинг 3-босқичи якунлангандан сўнг аҳолини эмлаш босқичлари бошланишини айтиб, эмлашда албатта ваксинага қарши кўрсатмаларни ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлади:

«Бугунги кунда коронавирусга қарши ваксина долзарб ҳисобланади. Чунки кўплаб мамлакатларда вакциналар ишлаб чиқилган ва клиник синовларнинг учинчи босқичини ўтказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Клиник синовларнинг ушбу босқичи якунлангандан сўнг аҳолини эмлаш босқичлари бошланади. Aҳолини оммавий эмлашда албатта ваксинага қарши кўрсатмаларни ҳисобга олиш зарур».

Коронавирус вакцинасининг қарши кўрматмаларига кўра, уни қуйидаги шахсларга қўллаш мумкин эмас:

  • вакцина таркибидаги моддаларга аллергияси бўлган кишиларга;
  • органик ўзгаришлар билан асаб касалликлари ривожланиши бўлган шахсларга (мия фалажи ташхиси, судорога синдроми, эпилепсия);
  • орттирилган иммунтанқислик синдроми (ОИВ — СПИД) мавжуд беморларга;
  • сурункали касалликлар кучайиши, касалликнинг ўткир босқичлари вақтинчалик қарши кўрсатмалар касб этади.

Aввалроқ Севара Убайдуллаева икки томонлама пневмония юқумли касалликлар сирасига кириши ҳамда COVID-19’дан тузалганларга гриппга қарши вакцина қилиш мумкинлиги ҳақида маълумот берганди.

Янгиликлар