Қандай ҳолатларда инфекцияни қайта юқтирганлик ҳақида тахмин қилиш мумкин? Мутахассис жавоб берди

Коронавирусга қарши курашиш аъзоси Севара Убайдуллаева қандай ҳолатларда инфекцияни қайта юқтирганлик ҳақида тахмин қилиш мумкинлиги ҳақда айтди.

Фото: «Tez News»

Унинг сўзларига кўра, инсонда коронавируснинг белгилари (ҳароратнинг ошиши, ҳолсизлик, йўтал ва ҳ.к.) фаол кузатилган ҳолда шифокорга мурожаат қилганида ҳамда коронавирусга чалинган инсон билан мулоқотга кирганда инфекцияни қайта юқтирганлик ҳақида тахмин қилиш мумкин.

Унинг таъкидлашича, барча анализлар қайта юқтиришни тасдиқлаганда, яъни ПЗР тестда антигенлар нормадан юқори бўлса, бу титр инфекциянинг қайта юққанлиги ва фаол фазада эканини билдиради. Бу ҳолда қайта юқиш ҳолати қайд этилади ва статистикага киритилади. Қайд этилишича, организмнинг ушбу вирусга бирламчи ва иккиламчи муносабати бутун дунёда ҳали тўлиқ ўрганилмаган.

Aввалроқ Севара Убайдуллаева икки томонлама пневмония юқумли касалликлар сирасига кириши ҳамда COVID-19’дан тузалганларга гриппга қарши вакцина қилиш мумкинлиги ҳақида маълумот берганди.

Янгиликлар