Ўзбекистонда байрам кунлари жамоат транспортлари ҳаракатланиш тартибига аниқлик киритилди

Ўзбекистонда Янги йил байрами нишонланиши муносабати билан 2020 йил 31 декабрь, 2021 йил 1, 2, 3 январь кунлари жамоат транспортлари фаолият кўрсатади. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» корхонаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Бунга кўра:

  • 2020 йил 31 декабрь — иш куни. Иш кунлари учун тасдиқланган жадвал асосида, иш вақтининг тугаши 1 соатга узайтирилмоқда;
  • 2021 йил 1 январь — дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар бўйича ишга чиқарилиши режалаштирилган;
  • 2021 йил 2 январь — дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар бўйича ҳаракатланиш кўзда тутилган;
  • 2021 йил 3 январь — якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар бўйича ҳаракатини давом эттириши белгилаб қўйилди.

Аввалроқ Тошкент жамоат транспортида йўлкирани нақд пулда тўлаш тартиби бекор қилинмаслиги ва Тошкентда қайси автобус йўналишлари ўзгаргани маълум қилинганди. Шунингдек, Тошкентда автобус бекатларидаги дўконлар олиб ташланиши хабар қилинганди.

Янгиликлар