Тошкент жамоат транспортида йўлкирани нақд пулда тўлаш тартиби бекор қилинмайди
Тошкент шаҳрида жамоат транспортида ҳаракатланиш учун йўлкирани нақд пул шаклида тўлаш амалиёти бекор қилинмайди.
Buy Adipex P Online Canada
Бу ҳақда шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраевга таяниб, «Газета.
Order Diazepam From China
uz» хабар берди.
Қайд этилишича, тегишли қарор йўловчилар томонидан кўплаб шикоятлар сабабли қабул қилинган. Бундан ташқари, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги йўл ҳақини нақд пулда тўлаш тартиби бекор қилинган тақдирда, йўловчилар ҳуқуқлари бузилишини қайд этган, чунки бу фуқароларни танлаш ҳуқуқидан маҳрум қилади.
Нақд пул тўловлари валидаторлар (тўлов терминаллари) орқали амалга оширилади. Анъанавий чипталар ўрнига чек берилади.
Анвар Жўраевнинг айтишича, январда босқичма-босқич транспорт карталарига ўтиш учун «Тошшаҳартрансхизмат» ойлик йўловчи чипталар сотувини давом эттиради. Чипталар бугунги кўрсаткичнинг 50 фоизи миқдорида сотувга чиқарилади.
Аввалроқ Тошкентда баъзи автобус йўналишлари вақтинча ўзгаргани хабар қилинганди.