Ўзбекистонда коронавирусни даволашда ўлим хавфини ошириши айтилган «Гидроксихлорохин» дориси ишлатилаётгани маълум бўлди

Ўзбекистонда коронавирусни даволашда ўлим хавфини ошириши айтилган «Гидроксихлорохин» дориси ишлатилаётгани маълум бўлди. Бу ҳақида «O‘zbekiston24» телеканалидаги видеолавҳада айтиб ўтилди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларни даволашда «Гидроксихлорохин» дорисидан фойдаланилмоқда. Шу ўринда, ушбу дорининг коронавирус билан оғриган беморларда самара бераётган айтилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда “Гидроксихлорохин” ўлим хавфини ошириши мумкинлиги сабабли даволаш протоколидан чиқарилган эди.

«Пандемия аввалида коронавирусни даволаш учун аниқ дори воситаси йўқ эди. Шунда «Хлорохин», «Гидроксихлорохин», «Aзитромицин» кабиларни қўллаш бошланди. Ўрганишлар натижасида олимлар бу дориларнинг нафақат самара бермаслиги, балки беморларда ўлим хавфини ошириши мумкинлигини аниқлашди. Ўзбекистонда 13-июл куни Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи билан тасдиқланиб, чоп этилган қўлланмада «Гидроксихлорохин» олиб ташланган», — деган эди Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси вакили Клара Ёдгорова.

Шунингдек, Наманган вилояти ҳокимлиги коронавирусни даволашда исириқ ва атиргул ҳидлашни тавсия қилган эди.

Ўзбекистонда коронавирусга қарши дори ишлаб чиқарилиши маълум қилинди.

Янгиликлар