Урганчда коронавирусга чалинган беморлар учун махсус шифохона ташкил этилмоқда

Хоразм вилояти Урганч шаҳрида коронавирус юқтириб олган беморларни даволаш учун махсус марказлар ташкил этилмоқда. Бу ҳақида шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Урганч шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Хусусан, Олимпия захиралари коллежининг 4 та катта биносидаги спорт заллари даволаш масканига айлантириляпти. Умумий ҳисобда 708 нафар беморга ўрин тайёрланиб, уларнинг саломатлигини тиклаш учун зарур бўлган тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Урганч шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 30 июль соат 23:45 да берган маълумотига кўра, Хоразм вилоятида шу вақтгача коронавирусга чалинганлар сони 374 тани ташкил этмоқда. Беморларнинг 1 нафари вафот этган, 312 нафари соғайган.

Самарқандда коронавирус беморларини даволаш учун 1080 ўринли шифохона қурилиши бошланган эди.

Шунингдек, Бухорода таълим муассасалари ётоқхоналарида COVID-19 беморлари учун 2050 та захира ўрни тайёрлангани хабар қилинди.

Янгиликлар