Бухоро давлат тиббиёт институти қошида интегратив ва халқ табобати клиникаси ташкил этилди
Бухоро вилоятида интегратив ва халқ табобати клиникаси ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълум қилинишича, Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтининг «Халқ табобати ва касб касалликлари» кафедраси қошида «Интегратив ва халқ табобати клиникаси» ташкил этилган.
Қайд этилишича, клиника Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 12 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасида халқ табобати соҳасини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2020 йил 10 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида халқ табобатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорларига кўра ташкил этилган.
Хабарга кўра, 2019—2025 йилларда Ўзбекистоннинг соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси ҳамда 2019—2022 йилларда юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллиги даражасини ошириш концепцияси доирасида турли хил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бундан аввал Самарқандда Тошкент давлат аграр университетининг филиали ташкил этилгани ва Ҳиндистонда Бухоро давлат тиббиёт институтининг филиали очилгани ҳақида хабар қилинган эди. Кейинчалик Бухорода Ҳиндистоннинг Манипал университети филиали очилиши ҳамда Самарқандда «Ипак йўли» халқаро туризм университетининг янги биноси фойдаланишга топширилгани маълум қилинганди.