Москвада 6 ғилдиракли «Гелик» салкам 1 миллион долларга баҳоланди

Россиянинг Москва шаҳрида «Mercedes-Benz G 63 AMG» автомобили 952 минг долларга баҳоланди. Бу ҳақда «Motors» хабар берди.

Фото: «Auto»

Таъкидланишича, «auto.ru» сайтида 6 ғилдиракли ноёб «Mercedes-Benz G 63 AMG» автомобили сотувга қўйилган. Автомобиль 2014 йилда Австриянинг Грац шаҳрида ишлаб чиқарилган бўлиб, атиги 7000 километр масофани бўсиб ўтган. Гелик сайтда 952 минг долларга баҳоланган ва бу нарх одатдаги янги Гелендваген нархидан деярли икки-уч баробар кўп.

Фото: «Auto»

Қайд этилишича, 3 ўқ ва 6 ғилдиракка эга бу «G-Class» автомобили 554 от кучига эга бўлиб, 100 километр/соат тезликга 6 сонияда чиқади. Лекин қизиқарли томони, унинг максимал тезлиги 160 километр/соат.

Аввалроқ Моргенштерн Бухорода «Меrcedes» калитини ўйин ғолибига топширгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда «ŠKODA» брендидаги автомобиллар октябрь ойида тақдим этилиши ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар