Албаниянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Генц Пецани Албаниянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди, дея маълум қилди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Пецани Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқларини топширди.
Суҳбат давомида савдо, инвестициялар, туризм, таълим ва маданий алмашинув соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш ҳамда икки томонлама шерикликни янада чуқурлаштиришга хизмат қиладиган янги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш борасида умумий интилишлар ифода этилди.





