Наманганда 1 сентябрда булутли ҳаво кузатилади

«Ўзгидромет» 1 сентябрь, сешанба куни Наманганда кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди.

Фото: «Pexels»

Унга кўра, Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан 5—10 м/с тезликда шамол эсади.

Кундузи ҳарорат 27—32 даража, кечаси 15—20 даража бўлади.

Аввалроқ Андижон, Фарғона, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида 1 сентябрь, сешанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари тақдим этилганди.

Янгиликлар