Тошкент ва Наманганда 30 кг яқин наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Ўзбекистонда гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилиб, 30 кг яқин тақиқланган моддалар мусодара қилинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати ҳабар қилинди.

Хусусан, Янгиҳаёт туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида яширинган жойдан гиёҳванд моддаларни олишга ҳаракат қилган икки нафар эркак ушланади.
Қайд этилишича, уюшган жиноий гуруҳ аъзолари ўз танишлари томонидан берилган геолокациядан фойдаланиб, 19 кг 80 грамм гиёҳвандлик моддасини қабул килган.
Мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилоятида ҳам рейд ўтказилиб, бир неча гуруҳдан иборат жиноий ташкилотнинг икки аъзоси ушланган. Мазкур шахслар Учқўрғон туманидаги далада 10 кг гашиш олаётган вақтда терговчилар томонидан қўлга олинади.
Моддалар икки жиноий гуруҳ раҳбарларининг буйруғи билан олиб келингани, улардан бири Ўзбекистон фуқароси, иккинчиси Қирғизистонда қўлга олингани таъкидланди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноий гуруҳнинг қолган аъзоларини қўлга олиш ҳаракатлари давом эттирилмоқда.





