Блогер Дониёр Каюмов Ситора Фармонова билан Дубайда тушган суратларини эълон қилди
Блогер Дониёр Каюмов 20 декабрь куни актриса Ситора Фармонова билан Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида тушган суратларини ўзининг Instagram’даги саҳифасига жойлаштирди.
Маълум бўлишича, аввалроқ эълон қилинган блогер ва актрисанинг саҳрода сайр қилиб юргани акс этган видео ва ушбу суратлар бир пайтда тасвирга олинган.
Каюмов пост изоҳига фақатгина юракча эможисини қолдирган.
Ситора Фармонова ҳам блогердан 3 соатдан сўнг саҳифасига пост жойлаган ва қуйидагича изоҳ қолдирган:
«Севги — бу ёвуз эҳтиросларни ижодий эҳтиросларга айлантириш қобилиятига эга бўлган ҳаётнинг универсал энергияси».
Мавзуга доир: Ситора Фармонова «Алдама мени» кўрсатувида Дониёр Каюмов билан ишқий муносабати ҳақидаги саволга жавоб беришдан бош тортди
https://www.instagram.com/p/CJCD0r6nanx/?igshid=3na8cgkx7t44
Дониёр Каюмов Instagram story’сида 20 декабрь соат 15:00 атрофида Дубай аэропортидан Тошкентда томон йўлга чиққанини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, блогер Дониёр Каюмов таниқли актриса Ситора Фармоновага севги изҳор қилганди. Бу ҳақда унинг ўзи 28 октябрь куни Instagram’даги саҳифасида хабар қолдирган.
30 ноябрь куни эса Дониёр Каюмов Ситора Фармонова билан муносабатлари ёмонлашганини маълум қилганди. Таъкидланишича, улар бир оз муддат бирга бўлган ва ҳар иккиси ҳам ўзининг Instagram саҳифаларига бирга тушган расм ва видеоларини юклаган. Лекин маълум муддат ўтгач, яъни 30 ноябрь куни Дониёр Каюмов ўзининг саҳифасида актриса Ситора Фармонова билан барча муносабатларни тугаганини таъкидлаган.
Актриса Ситора Фармонова ўзининг Instagram саҳифасидан Дониёр Каюмов билан тушган барча расмларини олиб ташлаб, унинг обуначилари сафидан чиқиб кетган.
Бир оз муддатдан сўнг Дониёр Каюмов Дубайга кетишини маълум қилган. Бу вақтда Ситора Фармонова ҳам Дубайда бўлган. Шундан сўнг улар ўзининг Instagram саҳифасига бир хил фотосуратлар жойлай бошлаган.
Маълумот ўрнида, Дониёр Каюмов 1999 йил 20 октябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. Ҳозирда уни Instagram’да 536 минг, TikTok’да эса 396,4 минг обуначи кузатади.
Ситора Фармонова эса 1984 йил 20 август куни Бухоро шаҳрида туғилган. У ўзбек киносидаги фаолиятини 1998 йил эфирга узатилган «Аёл зоти» номли сериалда роль ижро этишдан бошлаган. У бир неча кинокомедияларда, жумладан, «Хавфли бурилиш», «Менинг акам бўйдоқ» ҳамда «Энди дадам бўйдоқ» фильмларида ўйнаган роллари билан ўзбек кино оламида шуҳрат қозонган.