Бухорода 1 ноябрдан бошлаб синф раҳбарларига 160 минг сўмдан устама тўланади

Бухоро вилоятида умумий ўрта таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари педагоглари меҳнатини рағбатлантириш мақсадида 2021 йилдан бошлаб синф ва гуруҳ раҳбарларига 160 минг сўм устама тўланади. Бу ҳақда ҳалқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида маълум қилинди.

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Ўзбекистонда 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб умумий ўрта таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактабларида синф ёки гуруҳ раҳбарлиги учун тўловлар 1,5 бараварга оширилиши маълум қилинганди. Хусусан, Бухоро вилоятидаги 12 минг 36 нафар педагогларга синф раҳбарлиги учун ўртача 160 минг сўм устама тўланади. Сессияда ушбу устамани 250 минг сўмгача ошириш таклиф қилинган. Бунинг учун жами 19,0 миллиард сўм маблағ талаб этилади.

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Бундан ташқари, 2021 йил 1 апрелдан бошлаб ҳудудий халқ таълими бўлинмалари методистларининг иш ҳақи миқдори олий тоифали ўқитувчининг базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади. Таъкидланишича, вилоятдаги 98 нафар методистларнинг ўртача ойлик маоши 1,9 миллион сўмни ташкил қилган, лойиҳада уларнинг ойлик маошини 2,8 миллион сўмгача ошириш таклиф қилинган. Бунинг учун жами 1,6 миллиард сўм маблағ талаб этилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ходимларига кўп йиллик меҳнати учун устама тўланиши ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар