Мирoбодда ҳаракатланиб кетаётган автомобиль кўприкдан қулаб тушди

Тошкент шаҳар Миробод туманида 27 декабрь куни 43 ёшли фуқаро бошқарувидаги «ГАЗ 3110» кўприкдан қулаб тушди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Хабарга кўра, воқеа 27 декабрь куни соат 4:30 ларда Миробод тумани Туркистон кўчасида содир бўлган. Маълум қилинишича, 1977 йилда туғилган М.Г. «ГАЗ 3110» русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, автомобиль кўпригига етган вақтида бошқарувни йўқотиб пастга, КХАЙ кўчасига тушиб кетган. Бунинг оқибатида, ҳайдовчи 43 ёшли М.Г. ва автомобиль салонида бўлган йўловчи биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Мазкур Йўл транспорт ҳодисаси юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳодиса содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Aввалроқ Бухорода ҳаракатланиб кетаётган «Жигули» портлагани, Жиззахда дарахтга урилган «Epica» ёниб кетгани ҳамда Тошкентда дарахтга бориб урилган «Malibu» ёниб кетгани ҳақда хабар берилганди. Бундан ташқари, Тошкентда йўловчи автобуси ҳаракатланаётган вақтда ёниб кетгани ҳақида маълум қилинган.

Янгиликлар