Тошкентда йўловчи автобуси ҳаракатланаётган вақтда ёниб кетди — видео

Тошкент шаҳри Яккасарой туманида 22 декабрь куни йўловчи ташувчи автобус 47-йўналишда ҳаракатланиб кетаётган вақтда ёниб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар вазрилиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Ички ишлар вазрилиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Хабарга кўра, воқеа 22 декабрь куни соат 14:50 ларда Яккасарой тумани Бобур кўчасида содир бўлган. Маълум қилинишича, 1991 йилда туғилган З.С. 12-сонли автобус саройига тегишли бўлган «01 159 ФCA» давлат рақам белгили йўловчи ташувчи автобусни 47-йўналишда бошқариб кетаётган вақтида, автобуснинг двигател қисмида ёнғин юзага келган.

Қайд этилишича, ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Мазкур ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ва Фавқулотда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Aввалроқ Бухорода ҳаракатланиб кетаётган «Жигули» портлагани, Жиззахда дарахтга урилган «Epica» ёниб кетгани ҳамда Тошкентда дарахтга бориб урилган «Malibu» ёниб кетгани ҳақда хабар берилганди.

Янгиликлар