Ўзбекистонда «Мангу саркарда» номли илк тарихий видео ўйин яратилди — видео

Ўзбекистонда Амир Темур сиймоси гавдалантирилган илк тарихий видео ўйин яратилди. U «Мангу саркарда» деб номланган.

Маълум қилинишича, ушбу ўйин устида 29 кишилик жамоа 1 йил давомида ва саноатида энг ишончлиларидан бўлган Unreal Engine механизми асосида ишланган. Қамров даражаси эса ААА ўлчамини ташкил этади. Маданий-маърифий характерга эга ўйин стратегик ўйинлар турига кириб, воқеалар ривожи тарихий ҳақиқат асосида, ХIV асрда рўй беради.

«Мангу Саркарда» – Соҳибқирон Амир Темур акс этган ва унинг шарафига яратилган илк видео ўйин ҳисобланади. Унда  тўғридан-тўғри Амир Темур образидан фойдаланилмайди, балки унинг ишончли кишиси тимсолида воқеалар ёритиб борилган. Ўйин UIC Games томонидан яратилган бўлиб, қизиқарли тарихий сюжет асосида ишлаб чиқилган. Энг кичик деталларигача аниқликда ишлаб чиқилган муҳит, реалликка асосланган, мозийни акс эттирган рақамли технологиялар маҳсулоти – «Мангу Саркарда» ўзида жамлаган сифатлар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда меҳнат мигрантлари мурожаатлари билан ишловчи платформа ишга тушгани ҳамда Ўзбекистонда аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш учун мобиль илова ишга туширилгани ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар