Ўзбекистонда «ЗAГС»ларнинг иш вақти ўзгартирилди

Ўзбекистонда фуқаролик ҳолати далолатномаларининг ёзиш органининг иш вақти ўзгартирилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлигининг матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, Тошкент шаҳрида душанба дам олиш куни бўлган бўлса, бошқа ҳудудларда иш куни эди. Бу ҳолат мазкур маълумотга эга бўлмаган аҳолига ноқулайлик туғдирган. Давлат хизматлари агентлиги мутахассислари томонидан ушбу масала қайта кўриб чиқилиб, ФҲДЁ бўлимларининг тўлиқ иш вақти душанба–жума кунлари этиб белгиланди.

Қайд этилишича, эендиликда ФҲДЁ бўлимлари томонидан шанба кунлари ҳам 9:00 дан 15:00 га қадар аҳолига хизмат кўрсатилади. Бунда меҳнат қонунчилигига тўлиқ риоя қилинган ҳолда шанба кунлари ишлайдиган ходимларнинг умумий иш вақти ҳафтасига 40 соатдан ортмайди.

Aввалроқ ФҲДЁ томонидан бериладиган гувоҳномаларга қандай ўзгартириш киритилгани айтилгани ҳамда ФҲДЁ идораларида «метрика»га ортиқча маблағ ундирилаётгани ҳақидаги хабар юзасидан муносабат билдирилгани ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар