Самарқандда йўловчи автобуси ағдарилиб кетди — фото

Самарқанд вилоятида 26 декабрь куни йўловчи автобуси ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Қайд этилишича, 26 декабрь куни ижтимоий тармоқда «Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчасида автобус ағдарилди» сарлавҳаси остидаги хабар тарқалган. Дастлабки маълумотларга кўра, 26 декабрь куни соат 05:30 ларда, Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар, Гагарин ва Фитрат кўчалари кесишмасида йўловчи ташувчи автобус ва Нива русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлиб, автобус ағдарилган.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Тўқнашув оқибатида йўловчи ташувчи автобус ҳайдовчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган. Автобусда йўловчилар бўлмаган. Мазкур ҳодиса юзасидан Самарқанд шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Aввалроқ Бухорода ҳаракатланиб кетаётган «Жигули» портлагани, Жиззахда дарахтга урилган «Epica» ёниб кетгани ҳамда Тошкентда дарахтга бориб урилган «Malibu» ёниб кетгани ҳақда хабар берилганди. Бундан ташқари, Тошкентда йўловчи автобуси ҳаракатланаётган вақтда ёниб кетгани ҳақида маълум қилинган.

Янгиликлар