Тошкентда тунги вақтда спа хизматини кўрсатаётган гўзаллик салони аниқланди — видео

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида ўтказилган назорат тадбири давомида тунги пайтда мижозларни қабул қилаётган гўзаллик салонида спа ва масаж хизмати кўрсатилаётгани аниқланди. Бу ҳақда «Zo‘r TV» телеканалининг «25-soat» кўрсатувида маълум қилинди.

Кадр: Telegram / zortv25soat

Қайд этилишича, салонда масаж ва спа учун ажратилган хоналарда шароит яратилган. Ўрганиш давомида бу ерда 6 нафар аёл ва бир қанча эркаклар борлиги аниқланган.

Ўзини салон раҳбариман деб таништирган фуқаро қарзи борлиги учун шундай йўлни тутганини маълум қилган. Масканда бўлган хизматчилар ва мижозлар билан профилактик суҳбат ўтказиш, шахсига аниқлик киритиш ҳамда белгиланган тартибда чора кўриш учун ички ишлар бўлимига олиб кетилган.

Аввалроқ Тошкентда жарима қўлланилган спа салони фаолиятини давом эттираётгани аниқлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда стриптиз ўйинини ташкил этган тунги клуб аниқлангани хабар қилинган.

Кейинчалик Тошкентдаги тунги клуб хўжайини мижозларни ИИБ ходимларидан яшириб, 3 соат ичкарида олиб ўтиргани хабар қилинган.

Янгиликлар