Тошкентда стриптиз ўйинини ташкил этган тунги клуб аниқланди — видео

Тошкент шаҳри Яккасарой туманида стриптиз ўйинини ташкил этган тунги клуб аниқланди. Бу ҳақда «Zo‘r TV» телеканалидаги «25 soat» кўрсатувида хабар берилди.

Кадр: Telegram

Хабарга кўра, Яккасарой тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан тумандаги бир қатор объектларда ўтказилган рейд тадбирлари вақтида талабларга зид равишда иш олиб борилаётган ҳолатлар аниқланган.

Таъкидланишича, тумандаги «Luxor» тунги клуб карантин қоидаларига зид равишда фуқароларга хизмат кўрсатган. Тезкор тадбир давомида клубда чилимхона ҳамда стриптиз хизматилари борлиги аниқланган. Шундан сўнг клуб мутасаддисига йўл қўйган камчиликлари батафсил тушунтирилиб, кўриладиган чоралар ҳақида огоҳлантириш берилган.

Хабарда айтилишича, қонун бузилишига йўл қўйган тунги клуб масъулларига нисбатан Mаъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Аввалроқ Тошкентда спа салон номи билан фаолият юритаётган фоҳишахона аниқлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда жарима қўлланилган спа салони фаолиятини давом эттираётгани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар