Ариза берувчи қуйидаги ҳужжатлардан бирини тақдим этиши лозим:
• М ва N тоифали автотранспорт воситалари ишлаб чиқариладиган давлатда «Евро-4» талабларидан паст даражадаги ғилдиракли транспорт воситаларини ишлаб чиқариш тақиқланганини тасдиқловчи қонунчилик ҳужжатлари;
• ишлаб чиқарувчи ёки унинг ваколатли вакили томонидан берилган, транспорт воситалари экологик тоифаси «Евро-4» талабларидан паст эмаслигини тасдиқловчи ҳужжат;
• транспорт воситалари экологик тоифа талабларига мувофиқлигини (ҳамда улар «Евро-4» даражасидан кам эмаслигини) тасдиқловчи бошқа техник ҳужжатлар.
Маълумот учун, М тоифаси – йўловчи ташиш учун мўлжалланган транспорт воситалари (енгил автомобиллар, автобус ва микроавтобуслар). N тоифаси – юк ташиш учун мўлжалланган транспорт воситалари (юк машиналари ва шассилар).
Қарорда автотранспорт воситалари рухсат этилган экологик синфга мос келмаса, муомалага чиқарилаётганда техник регламентларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларни бериш тақиқланади.