Туркиядан Ўзбекистонга 10 нафардан ортиқ кишини алдаган 20 ёшли шахс депортация қилинди
Туркияда бир қатор кибер-фирибгарлик жиноятларини содир этганликда айбланаётган фуқаро Ўзбекистон ҳудудига депортация қилинди.

Ушбу 2005 йилда туғилган шахс 10 нафардан ортиқ шахсларнинг маблағларини ўзлаштирганлигида айбланиб, қидирувда бўлган.
Жиноий жавобгарликдан қочиб хорижий давлатларда, жумладан Туркияда яширинган ҳар бир шахсга нисбатан жиноий таъқиб изчил давом эттирилади ва «жиноят учун жавобгарлик» тамойили қатъий таъминланади, — дейилади хабарда.
Мазкур шахснинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари оқибатида жабрланган фуқаролардан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига, шунингдек Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилишлари сўралган.
Сўнгги вақтларда турли фирибгарлик ҳолатлари юзасидан Бош консулхонага келиб тушаётган мурожаатлар сони ортаётгани билдирилиб, фуқаролардан фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолишдан огоҳ бўлиши тавсия этилган.





