Ўзбекистонда ҳафта охирида ҳаво исиши кутилмоқда

Ҳафта охирида Ўзбекистон ҳудудида ҳарорат аста секин кўтарилади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Бугун 7 ноябр кундузи, ҳаво 10-12 даража илиққача, якшанба куни эса 14-17 даражагача, жанубда 18-20 даража гача исийди.

Кечалари ҳам ҳаво ҳарорати кўтарилади, ҳудуднинг катта қисмида ҳарорат илиқ бўлади. Кучсиз совуқ кечаси ва эрталаб асосан фақат Республиканинг шимолида ва чўл ҳудудларида сақланиб туради.

Тошкентда: бугун ва дам олиш кунлари ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кучсиз шамол эсади. Ҳаво ҳарорати 7 ноябрда 10-12 даража илиқ бўлади, 8-9 ноябрда 14-16 даража илиққача кўтарилади. Ҳарорат кечалари 1-3 даража илиқ бўлади.

AI News